Аноним#V82DJJ
Работа483
отамнинг дўконида ишлайман, Фарғонада. Ўттиз икки ёшдаман, ҳали ҳам отамдан ҳар ой пул сўраб оламан, чунки ойлик йўқ хамаси озимизники дейди. Укам Тошкентда ишлайди яхши пул топади, отам доим уни мисол қилади. Мен эса кун бўйи тарози ёнида тураман мижоз билан баҳслашаман товар тушса ҳам ўзим тушираман. Байрамларда мижоз кўп бўлса тунда ҳам ўтириб чиқамиз, ҳаммаси бепул. Бир куни у кассадаги пулни санаб бу етмаяпти деди, гўё мен ўғрилик қилгандек. Хотиним ҳеч нарса демайди, лекин кўзидан биламан. Бир мартаотамга очмқ айтдим, ойлик блгилайлик дедим. Жаҳли чиқиб, сен менинг ўғлимсан ишчи эмассан деди. Тўғри, лкн шу билан ойлигим ҳам йўқ. Қўшнининг болалари машина олиб юрибди, мен эса ўғлимнинг мактаб формасига ҳам отамдан сўрайман. Қанақа гапирсам экан унга((