Аноним#ZPM8FT
Семья293
уч йилдан бери қайнона қайнота билан бир ҳовлида яшаймиз. Биз ёш оиламиз лекин ҳамма қарор қайнонанинг қўлида овқат ҳам уйқу ҳам, ҳатто боланинг кийими ҳам. Эрим билан ижара квартирага чиқиш ҳақида гаплашдик плни йиғамиз, кеийн ўзимизники оламиз деб қайнонамэшитиб қолди биздан кетмоқчимисиз деб 2 кун гаплашмади овқатни ҳам алоҳида еди. Қайнотам эса ўз уйинг бор нима керак дейди. Эрим ота-онасини хафа қилишни хоҳламайди, мен эса бу ерда нафас олишга қийнаялпман. Ҳар куни яхши келин бўлишга уринаман лекин ичимда ҳеч нарса қолмади. Маҳалладаги келинлар нега ўз уйини қилди деб гапиришса ҳам майли. кеча ҳаммом олдида қайнонам билан юзма юз келдим, иккимз ҳам индамадик, шу жимлик ҳам жуда оғир эди. қанақа қилиб тўғри гап айтса бўлади билмамйан